Главная » 2016 » Январь » 24

Калугадаги ёнғин вақтида 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди


  • voydodaxek
  • 24 Янв 2016(12:52)
  • 336
  • 0

Россиянинг Калуга вилояти, Ильинка қишлоғида рўй берган ёнғин туфайли Ўзбекистоннинг 3 нафар фуқароси ҳалок бўлган. Бу ҳақда вилоят Тергов қўмитасига асосланган ҳолда ТАСС нашри хабар тарқатган.

"Дастлабки маълумотларга кўра, бу ҳодиса қурбонлари ўзбекистонликлар эди. Қишлоқда улар яшаб, қурилиш ишлари билан шуғулланишган. Улар ўзлари яшаб турган уйга қўлбола электр иситиш мосламаси ўрнатишган. Ёнғин чиққан вақтда уйда 3 аёл ҳамда бир эркак бор эди. Аёллардан бири ёнаётган уйдан чиқишга муваффақ бўлган", дейилади хабарда.

Терговчиларнинг тахминларига кўра, бу ҳодисага хавфсизлик қоидаларига амал қилинмагани сабаб бўлган.

Айни вақтда текширув ишлари давом этмоқда.

loading...
Всего комментариев: 0
avatar