Главная » 2016 » Январь » 11

Канизани ўғри урди. ФотоФакт!


  • Admin
  • 11 Янв 2016(05:11)
  • 1232
  • 0

Каниза концертида турмушга чиқиши ва бу концерти шунчаки шоу тарзида эмас росмана никох тўйи билан бирга бўлиши хақида эълон қилганидан хабардорсиз. 28-апрель куни бир кунда уч мухим байрами: таваллуд куни, тўйи  ва ижодига 10 йил бўлгани илк хисобот концертини нишонлашни режалаштирган хонанда  айни дамда концертга боғлиқ хужжатларни расмийлаштириш билан банд.    Концерт хақида эълон берганидан бошлаб Канизанинг бошига турли савдолар тушмоқда. Ўзи доим концерт қилаётган кимнидир концертигача нимадир бўлади, ва афсуски биров ўламан деса бошқаси кулай дегандек одамларни аксарияти буни пиар ва реклама деб қабул қила бошлайди. Худди Муниса Ризаева концертидан аввал шунчаки пиар ва реклама учун маъмурини нақ икки йилга жиноят иши билан қидирувга берганидек. Ўша воқеага мана  деярли икки йил ўтиб энди энди бархам берилмоқда. Албатта бундай холатлар юзасидан хонандани мантиқсиз айблашади.    Канизани тўй хизматида куйлаётган видеоси тарқалиб унда гўёки(!) Каниза ярим яланғоч либосидан сонларию ва унданда тепа қисмини  кенг оммага кўз-қилаётгани тасвирланганДЕК. Вахоланки видеода яхшилаб қараб унинг туфли киядиган тарафига қаралса аслида у инсон териси рангидаги шимда бўлганини билиш қийинмас. Бироз ўтмай у ўша либос ва шимидаги суратини инстаграмга қўйди хам:

Буниси хам майли, 8-январь куни кечки пайт соат 19:30ларда Каниза Тошкентдаги Amaretto Restaurant  олдига ўзининг шахсий Porsche Cayenne (Порше Кайен) машинасини қўйиб дугоналари билан овқатланиб соат 21:00ларда қайтиб чиққанида мошинасини орқа тарафидан ойнаси синдирилганини кўради. 

Мошинасини ичидан бирқанча қимматбахо буюмлари ва албатта пуллари хам ўғирланган.

Каниза:- Мошинам ичида 2,5-3 миллион сўмлик "Cavalli" сумкам, 10минг АҚШ долларлик "Vertu" телефоним, 400 АҚШ долларлик Fleur Narcotique атири, булар хаммаси менга совға қилинганди, ва яна қимматбахо кошелек хамда  300 мингча сўмимни ўғирлаб кетишди. 

Sayyod: Хозир деярли хамма кафе ресторан ва мошина тўхташ жойларида қоровуллар турадику, хечким кўрмабдими? Каниза:-Ресторан қоровули кеч соат 22:00да келар эканда.  Хайронман, мошинам йўл юзида, хамма кўрадиан жойда эди.    Sayyod: Милицияга мурожаат қилдингизми? Каниза:-Йўқ, чунки бундан аввал хам бошқа мошиналаримдан 4-5 маротаба шундай ўғирлатиб қўйганимда уларга мурожаат қилганимда ёрдам бера олишмаганди, шу сабаб хам яна  бехуда ёзув-чизувлар билан вақтимни кетказмай дедим. Бошқа тарафдан концерт ва тўйим олдидан бош кўзимиздан садақа дедим, лекин энди бундан буёғига мошинамда хеч нарса қолдирмайдиган бўлдим. Борган жойимга керак бўлса мошинамдаги хамма нарсамни кўтариб олиб кирсам кираманки лекин энди бошқа нарса қолдирмайман.    Sayyod: Концерт ва тўй...одамлар хайратда. Саволлари кўп. Концерт ва тўйни уйғунлаштиришни тасаввур қилиш қийин. ​Каниза:-  Шу учунам концертдан аввал журналистлар учун матбуот конференцияси ўтказилади хамда уларга пресс-релиз топширилади. Лекин унда хам барча сир ошкор этилмайди, шунчаки техник тарафлари айтилади аммо концерт куни айниқса охирига бориб хаммасини халқ кўриб гувохи бўлади. Концерт ва тўй, бу шунчаки шоу ёки постановка эмас, бу хақиқат. Тасаввур қилиш қийиндир аммо буни иложи бор ва буни концерт куни билиб оласизлар. Концерт куни янграйдиган уч янги қўшиғим "Лилла", "Ўйламанг" ва албатта "Ёр-ёр" қўшиғимни тақдим этаман.  Шулардан иккисига клип хам тақдим этилади, аммо "Ёр-ёр" қўшиғига клип  бевосита концерт куни реал ходисалар юзасидан суратга олинади ва концертдан кейин эфирга берилади. Концертда яна 3-4 янги қўшиқларим куйланади. Шу кунларда "Ўйламанг" қўшиғимга клип суратга олиш ишлари бошланган,  қўшиқни клип билан тақдим этаман. Сабабини клипни кўриб тушунасизлар.   Тўйдан аввал ўғриларга яхшигина эхсон қилибсиз Каниза) Тўёнадан қарздорлар концертга гул билан бирга бемалол тўёнани хам тайёрлаб борар экансизда буёғига )

Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar