Главная » 2017 » Сентябрь » 5

Кеча Марказий банк “гапирган” бўлса, бугун навбат валюта биржасига


  • Mirkarimoff
  • 05 Сен 2017(22:27)
  • 759
  • 0

Кеча ва бугун валюта, конвертация масалаларида аҳолини қизиқтирган саволларга жавобни Марказий банк берди.
 
Энди эса навбат Ўзбекистон Республика валюта биржасига етиб келди.
 
Марказий банкнинг валюта курси 2017 йилнинг 5 сентябридан бошлаб 1 АҚШ доллари учун 8100 сўм даражасида ўрнатилган бўлса, 6 сентябрдан бошлаб валюта биржасида ҳар куни ўтказилган сотиб олиш ва сотиш натижасида чет эл валютасига бўлган талаб ва таклифнинг жорий нисбати асосида валюта курси аниқланади.
 
Савдо якунлари бўйича ўрнатилган курс асосида эртанги савдолар очилади. Валюта курслари валюта биржасининг сайтида эълон қилиб борилади.
 
5 сентябрь 16:00 ҳолатига кўра валюта биржасида долларнинг расмий курси 8110,0 сўмни ташкил этмоқда.
 
Маълумотларга кўра, Марказий банкнинг курси аввалгидек, ҳар душанба куни ўтган ҳафта давомида валюта биржасида ўтказилган савдоларда қайд этилган курсларнинг ўртача қиймати даражасида белгиланади.
 
Марказий банк курси нимага керак?
 
Ушбу курс Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бухгалтерия ҳисоби, статистика ҳисоботи ҳамда бошқа ҳисобот мақсадлари учун, бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида божхона ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун ишлатилади.

Всего комментариев: 0
avatar