Главная » 2016 » Май » 12

Хайр, Дилма Руссефф! Бразилия президенти лавозимидан четлаштирилди


  • voydodaxek
  • 12 Май 2016(21:46)
  • 541
  • 0

Бразилия коррупция билан боғлиқ жанжал туфайли президентидан айрилди.

 

Бироз аввал, Бразилия Президенти Дилма Руссефф импичмент бўйича овоз бериш якунига етмай туриб, шахсий буюмларини ўзига тегишли бошқа саройга кўчириб ўтказаётгани, бир неча соат ичида Бразилия Федерал сенатида Руссеффни президентлик лавозимидан четлатиш бўйича овоз бериш жараёни ниҳоясига етиши ҳақида хабар бергандик.
 
Мана, белгиланган муддат ўтиб, Бразилия Сенатининг импичментдаги овоз бериш натижаларига кўра, Бразилия президенти Дилма Руссефф президентлик лавозимиданчетлаштирилди.
 
Маълумотларга кўра, Дилма Руссефф 2014 йилги сайловолди компаниялари вақтида катта миқдорда давлат пулларини ишлатиш, шу билан бирга давлат ҳисобидаги пулларни шахсий мақсадларда сарфлашда айбланган.
 
Сенатнинг 81 нафар аъзосидан 41 нафари импичментни қўллаб-қувватлаган. Импичментга овоз бериш жараёни эса 17 соат давом этган.
 
Бундан аввал, 11 май куни Бразилия Олий суди ҳукуматнинг Дилма Руссеффга қарши импичмент жараёнини ўтказишга қарши арзномасини рад этган эди. 
Всего комментариев: 0
avatar