Главная » 2014 » Декабрь » 28

Хакерлар ҳужумидан сўнг, Голливуд фильмлари интернетда тарқалиб кетди


  • Akhmad
  • 28 Дек 2014(23:31)
  • 703
  • 0

Sony Pictures Entertainment киностудиясига хакерлар ҳужум қилгач, Голливуд фильмлари очиқ манбаларда пайдо бўлди, деб ёзади Hollywood Reporter'га асосланган daryo.uz.
Хусусан Брэд Питт иштирокидаги «Ғазаб» (Fury) фильми ва «Энни» (Annie) мюзикли интернет бўйлаб тарқалиб кетган.
Хакерлар ҳужумидан сўнг «Энни» Pirate Bay файллар айирбошлаш сайтида энг кўп юклаб олинадиган фильмлардан бирига айланган.
Аввалроқ ушбу ҳужумни Голливуд Ким Чен Иннинг қатл этилиши ҳақида фильм чиқаргани учун КХДР ташкил қилган бўлиши мумкинлиги хабар берилган эди.
Хабарда қайд этилишича, «Интервью» деб номланган ушбу фильм сюжетида АҚШ телевидениесида ишлайдиган икки мухбир Ким Чен Индан интервью олиш имконига эга бўлади. Улар Шимолий Кореяга кетиш сафаридан аввал махфий хизмат томонидан КХДР раҳбарини ўлдириш ҳақида буйруқ олади.
Фильмдаги бош ролларда Жеймс Франко ва Сэт Роген иштирок этган.
Аввалроқ КХДР амалдорлари ушбу фильмни танқид қилиб, агар фильм Америка экранларида кўрсатиладиган бўлса, улар АҚШнинг барча кинотеатрларини йўқ қилиш билан таҳдид қилган эди.

Всего комментариев: 0
avatar