Главная » 2017 » Июнь » 10

Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистонда хотин-қизлар бандлиги бўйича алоқаларни кучайтиради


  • Ies_92uz
  • 10 Июн 2017(09:40)
  • 95
  • 0

Женева шаҳрида ўтаётган Халқаро меҳнат конференциясининг 106-сессиясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этаётгани аввал хабар берган эдик.
 
Мазкур конференция доирасида Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Танзила Норбоева, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Азиз Абдуҳакимов, Савдо-саноат палатаси раиси Алишер Шайхов ва Касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Б.Махмадалиевдан иборат уч томонлама ижтимоий ҳамкорлар Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) Бош директори жаноб Гай Райдер билан учрашув ўтказишди.


 
“Томонлар ҳамкорликнинг кўплаб соҳаларида сезиларли ютуқларга эришди, бугун эса аввало, бандлик, меҳнат муҳофазаси, гендер тенглик каби соҳаларда янгидан-янги имкониятлар вужудга келмоқда”, деди Г.Райдер.
 
ХМТ раҳбари ижтимоий соҳа бешта устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ижобий даражада қайд этди. Ўзбекистонда муносиб меҳнат бўйича Давлат дастурини амалга оширилиши, ҳалқаро меҳнат стандартларига асосан татбиқ этилган меҳнат нормаларига юқори баҳо берди.
 
Бош директор Ўзбекистон Раҳбарияти ва Ҳукуматига ХМТнинг бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 87-сонли Конвенциясини ратификация қилгани учун алоҳида миннатдорлик билдирди.
 
Шу билан бирга Г.Райдер кун тартибига ҳуқуқий асосни янада такомиллаштириш, аҳоли, шу жумладан, хотин-қизлар бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини таъминлашга қаратилган масалаларни киритиб, икки томонлама ўзаро алоқаларни кенгаштириш зарурлигини қайд этди.


 
Г.Райдер Ўзбекистон билан келгусида ҳамкорликни янада ривожлантириш ва амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш истагини билдирди.

Всего комментариев: 0
avatar