Главная » 2016 » Январь » 15

Халк ўз оиласига қизалоқ асраб олди


  • Admin
  • 16 Янв 2016(01:39)
  • 414
  • 0

Россиянинг «Зенит» футбол клуби ҳужумчиси Халк ўз оиласига янги Алиси исмли қизни асраб олди. Бу ҳақда бразилиялик футболчи ўзининг Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилган.

«Дўстлар, сизлар билан ҳаётимдаги энг қувончли воқеалардан бирини айтмоқчиман. Менинг фариштам, яратганнинг менга, оиламга туҳфаси Алисини расман ўз оиламиз аъзосига айлантирдик. Ниҳоят бу орзуим ушалди. Энди мен дунёдаги энг бахтлиман. Энди оилам тўла-тўкис бўлди. Алиси, даданг сени яхши кўради», деб ёзиб қолдирган Халк.

Халк берган маълумотларда қизчанинг миллати ва ёшига аниқлик киритилмаган.

Маълумот учун, бразилиялик футболчи рафиқаси Иран билан Японияда танишган. Жуфтликнинг Алисидан ташқари иккита – ҳақиқий фарзандлари Иан ва Тиагу бор.

manba: kun.uz

Всего комментариев: 0
avatar