Главная » 2015 » Июль » 18

Хеч нарсадан сиқилмайдиган одамларнинг 7 одати


  • Admin
  • 18 Июл 2015(12:16)
  • 1123
  • 0

Баъзи одамлар арзимайдиган ҳар бир нарсага қайғурмаслик ва асабийлашмасликнинг уддасидан моҳирона чиқа оладилар. Бу билан кўп нарсаларга эришадилар. Биз эса улардан ҳаётимизни ёқимлироқ қила олидиган бир нечта фойдали одатларни билиб оламиз.

• Медитация

Агар сиз ҳар куни бир неча дақиқа давомида медитация қилсангиз, танангиздаги стрессни сезиларли даражада пасайтирган бўласиз.

• Спорт билан мунтазам шуғулланиш ёки турли машқлар бажариш

Кўплаб изланишлар натижасига кўра, спорт стрессни туширишга ёрдам беради. Бунинг сабабини эса бугунги кунгача ҳеч ким тушунтира олмаган. Швейциядаги Каролина институтининг изланувчилари спорт билан шуғилланиш мушаклар тизимида баъзи ўзгаришларга сабаб бўлиб, стресс орқали юзага келадиган мия фаолиятига зарар етказадиган моддаларни чиқариб ташлайди.

• Кўп вақтни табиат қўйнида ўтказиш

Очиқ ҳавода сайр қилиш стрессдан тез халос бўлишга ёрдам беради. Табиатнинг ёрқин, табиий ранглари хатто оққон касаллиги билан оғриган беморларда ва юрак касаллиги билан касалланганларда тушкунликни камайтиради. Питтсбург университети ўтказган изланишларига кўра, қуёш нури остида кўп вақтини ўтказган умуртқа соҳасидаги муаммолар билан касалланган беморлар оғриқни қолдирадиган воситаларни 22 фоизга камроқ истеъмол қиладилар.

• Ишларимизни ишхонада қолдириш лозим

Кўпчилик ишчилар уларнинг ишлари ўта стрессли, деб ҳисоблайдилар. Уйга олиб кетилган ўта муҳим ва қўшимча ишлар бунга сабаб бўлади. Иш вақти тугаганидан сўнг турли фикрлардан ҳоли бўлиб, эртанги иш куни учун қувват тўплаб олишингиз лозим. Шундай экан 18:00 дан сўнг мириқиб дам олиш учун уйингизга шошилинг.

• Таътилга чиқинг, дам олиш куни ҳордиқ чиқаринг

Таътил кунингиз эвазига олинадиган маош ҳақида қайғуришингиз табиий албатта. Яхшиси таътилингизни тўлиқ олиб, тўлақонли дам олинг ва анчадан бери йиғилиб қолган стрессдан ҳоли бўлинг.

• Мутолаа қилиш

Сассекс университети изланишларига кўра, атиги 6 дақиқа давомида мутолаа қилиш стресс миқдорини 68 фоизгача пасайтиради. Қўлингизда яхши, қизиқарли китоб бўлса зарарли руҳий зўриқишдан осонликча қутила оласиз.

• Тўйиб ухлаб олиш

Американинг психологик ассоцицияси маълумотларига кўра, бир сутка давомида саккиз соатдан кам ухлайдиган одамлар ғазабланиш, жаҳл чиқиши ва тушкунликга тушишга мойил бўлар экан. Демак уйқу билан стресс ёнма ён юради ва кам ухлаш стрессга олиб келади. Шундай экан тўйиб ухлаб, стресснинг олдини оламиз. Агар кечаси уйқусизлик қийнаса, планшетга термулишдан кўра китоб мутолаа қилишни тавсия этамиз. Шунингдек, чироқлари ўчирилган қоронғи хона уйқуни чақиради.

Яшашдан завқ олинг. Зеро, умр бир маротаба берилади.

Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar