Главная » 2016 » Февраль » 9

ХЕОПС ПИРАМИДАЛАРИГА ЧИҚҚАН САЙЁҲНИНГ МИСРГА КИРИШИНИ УМРБОД ТАҚИҚЛАШДИ


  • voydodaxek
  • 09 Фев 2016(20:34)
  • 398
  • 0

Мисрда қадимий обидаларни сақлаш  билан шуғулланувчи ташкилот 18 ёшли Германия фуқароси Андрей Чисельскийни Гизадаги 139 метрлик Хеопс пирамидасига чиқишини “қонунни бузганлик” деб аталди.

“РИА Новости”нинг хабар беришича, сайёҳни умрбод Мисрга киритмаслик ҳақида қарор қабул қилинди.

Қонунбузарнинг айтишича, у пирамидага расм тушириш учун ўрмалаганда, пастда турган одамлар унга арабчалаб бақиришгани учун тушунмаганлигини, аммо қадимги архитектура ёдгорлигининг юқорисига чиқишдан тўхтамагач, полиция чақиришганини билдирган. Бундай қонунбузарликка Мисрда уч йилгача қамоқ жазоси берилади. Мюнхенлик сайёҳнинг омади келди, полиция уни сўроқ қилиб бўлгач, саёҳатни давом эттириш учун рухсат берди.

Андрей Чисельскийга бундан буён пирамидалар устида суратга олиш орзуси ҳеч қачон амалга ошмаслигини билдириб, уни Мисрга қайта киритмасликлари ҳақида огоҳлантиришди. Андрей Чисельский илгарилари ҳам Нью-Йорк ва Гонконг осмонўпар бинолари устида бир неча маротаба суратга тушган.

Теги: ХЕОПС ПИРАМИДАЛАРИГА ЧИҚҚАН САЙЁҲНИ

Всего комментариев: 0
avatar