Главная » 2016 » Январь » 9

Хитой миллий домени Германияникидан ўзиб кетиб, дунёда биринчи ўринга чиқди


  • Admin
  • 09 Янв 2016(20:35)
  • 262
  • 0

Хитой миллий интернет домени .cn Германиянинг .de доменидан ўзиб кетиб, дунёда биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда CNNIC (Хитой интернет тармоғи ахборот маркази) маълумотларига таянган ҳолда Синьхуа агентлиги хабар бермоқда.

Айни пайтда .cn тизимида 16.36 млн фойдаланувчи рўйхатдан ўтган. CNNIC раҳбарининг сўзларига кўра, домен “фойдаланувчилар манфаатларини ҳимоя қилишга, онлайн ўғриликлар, фишинг ва қаллобликни камайтиришга қодир”.

2009 йилдан буён домен зонасида рўйхатга олиш фақат расмий ҳужжатлар асосида амалга оширилади. Домендан нафақат давлат корхоналари ва маҳаллий компаниялар, балки Apple, Samsung, Microsoft, Amazon сингари трансмиллий компаниялар ҳам фойдаланади.

Айтиб ўтиш керакки, 16.36 млн рўйхатдан ўтган фойдаланувчи миллий доменлар ичидаги рекорддир; .com домени фойдаланувчилари сони бундан бир неча марта кўпроқдир.

Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar