Главная » 2015 » Июль » 18

Хитой олтин захиралари ҳажми бўйича Россиядан ўзиб кетди


  • Admin
  • 18 Июл 2015(12:25)
  • 463
  • 0

Хитой ҳукумати охирги 6 йил ичида биринчи марта ўз олтин захиралари бўйича маълумотларни чоп этди. Бу маълумотларга кўра, Хитойнинг олтин захиралари ҳақидаги маълумот охирги марта чоп этилган пайтдан бошлаб мамлакатнинг олтин захиралари ҳажми 57 фоизга ошган, деб хабар бермоқда Bloomberg агентлиги.

2015 йил июнь ойи якунларига кўра, Хитой Марказий банки 53,31 млн унция олтинга (1658 тонна) эга бўлган. Олтин захиралари ҳақида маълумотлар охирги марта – 2009 йил май ойида чоп этилганда Хитой 33, 89 млн унция олтинга (1054 тонна) эга бўлган.Шу тариқа Хитой бу борада Россиядан ўзиб, олтин захиралари бўйича дунёда 5-ўринни эгаллади. 2015 йилнинг 1 июнига кўра, Россиянинг олтин захиралари ҳажми 40,2 млн унцияни (1250 тонна) ташкил қилган.

Теги: Хитой олтин захиралари ҳажми бўйича

Всего комментариев: 0
avatar