Главная » 2016 » Январь » 16

Хитой ракетаси илк бор Беларусь сунъий йўлдошини коинотга олиб чиқди


  • Admin
  • 16 Янв 2016(18:46)
  • 314
  • 0

Сичан космодромидан коинотга парвоз қилган Хитойнинг Long March-3B (“Буюк сафар”) ракета ташувчиси ўзи билан Белоруснинг Belintersat-1 телекоммуникацион сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқди, дея хабар берди “Синьхуа”.

Қайд этилишича, бу Белоруснинг илк алоқа йўлдоши ва Европа давлати йўлдошини олиб чиққан биринчи Хитой ракетасидир. Хитой томонидан қурилган ускуна 15 йил хизмат кўрсатиши ҳисоб-китоб қилинган.

ХХР раиси Си Цзиньпин ва Беларусь президенти Александр Лукашенко муваффақиятли парвоз билан бир-бирини табриклашди, дея хабар берди Лукашенко матбуот хизмати. Давлатлар раҳбарлари сунъий йўлдошнинг учирилишини икки мамлакат ўртасидаги кўп йиллик ҳамкорлик ва шерикчилик самараси деб қайд этишди.

manba: kun.uz

Всего комментариев: 0
avatar