Главная » 2017 » Сентябрь » 2

Хитойга мағлуб бўлиб, самолётда қарта ўйнаётган Ўзбекистон миллий термаси


  • Mirkarimoff
  • 02 Сен 2017(22:53)
  • 921
  • 0

Ижтимоий тармоқларда Хитойдан қайтаётган футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси делегациясининг самолётдаги суратлари пайдо бўлди. Суратларда делегация аъзолари қарта ўйини билан бандлигини кўриш мумкин.

Facebook’нинг кўплаб фойдаланувчилари футболчиларнинг мағлубиятдан кейинги бундай хатти-ҳаракатларини кескин қоралаган. Айни вақтда, ЖЧ—2018 саралашида Ўзбекистоннинг сўнгги ўйиндаги рақиби — Жанубий Корея миллий термаси делегациясининг самолётдаги ҳолатидан олинган сурат ўзбекистонлик футболчиларга намуна қилиб кўрсатилган.

Унда Жанубий Корея миллий терма жамоаси делегацияси бўлажак ўйин юзасидан таҳлиллар олиб бораётгани акс этган (қайд этиш жоиз, сурат айнан қачон олингани маълум эмас).

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 31 август куни ЖЧ—2018 саралаши доирасида сафарда Хитойга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Ўйиндан сўнг терма сардори Одил Аҳмедов «бундай ёндашув билан Жанубий Кореяни мағлуб этиб бўлмас»лигини таъкидлаган, агар сўнгги ўйинда Жанубий Кореяни мағлуб эта олишмаса, «футбол ўйнашни йиғиштириш керак»лигини айтган эди.

Всего комментариев: 0
avatar