Главная » 2016 » Март » 30

Хитойлик аёллар А4 қоғозига қараб озишмоқда


  • voydodaxek
  • 30 Мар 2016(23:22)
  • 643
  • 0

Ушбу янги турдаги тренд тобора машҳурлашиб бормоқда.

 

Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғида пайдо бўлган янги А4 форматида озиқ борасидаги тренд аёллар орасида машҳур бўлиб бормоқда. Бу ҳақда “Lady.mail.ru” нашри хабар бермоқда.

Аёллар ўз қоматларини, хусусан, бел ингичкалигини А4 ўлчамидаги оқ қоғоз билан таққослаган ҳолда намойиш этишмоқда. А4 қоғозининг қалинлиги 210 миллиметрга тенг. Флешмоб иштирокчиларнинг ушбу трендни қўллаган ҳолда ижтимоий тармоққа ўз суратини жойлашдан мақсад белларининг нақадар ингичкалиги, бошқача қилиб айтганда, бошқаларникиданда ингичка эканини кўз-кўз қилишдир.

“A4waist” флешмоби айни дақиқаларда Instagram ҳамда Twitter ижтимоий тармоқлари орқали омма орасида тарқалмоқда.

Mashable портали берган маълумотларга кўра, ижтиоий тармоқ фойдаланувчилари орасида ушбу флешмоб трендни носоғлом турмуш тарзини тарғиб этишга олиб келишда ҳам айблашган.

Маълумот учун бундан аввал интернет тармоқларида камалак сепкиллар борасидаги тренд урф бўлганди.
Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar