Главная » 2016 » Июнь » 24

Хитойлик эркак севгиси учун 222 километр югурди


  • voydodaxek
  • 24 Июн 2016(11:49)
  • 663
  • 0

У 45 соат ичида бор-йўғи уч соат дам олишга тўхтади ва матонат билан узоқ масофани босиб ўтди

 

Хитойда 30 ёшли эркак Пекин автомагистрали бўйлаб 222 километр масофани 45 соат ичида югуриб босиб ўтди. У буни муҳаббат учун қилганини айтди. Бу ҳақда “Mashable”хабар бермоқда.
 
Хитойлик ўз марафонини “Ишонч учун ва у учун” деб номлади.  Югуришдан кейин у маҳаллий мухбирларга ҳозир ёлғиз экани ва шу йўл билан ўз севгисини топишга умид қилаётганини сўзлаб берди.
 
Югуришни бошлашдан олдин эркак ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қуйидаги сўзларни ёзиб қолдирди:

“Ўзингиз севган ишни қилинг ва сиз учун севимли бўладиган инсонни учратасиз!”
 
Бутун марафон давомида хитойлик дам олиш учун бор-йўғи уч соат тўхтади. Югуриш пайтида унга бир қатор спортчилар қўллаб-қувватлаш учун қўшилдилар.
 
Бу марафончи баланд тоғларда ҳаркатланган экан, бу билан у ўзидаги чидамлилик хусусиятини ривожлантирган. У югуришда айнан шу масофада олдин қўйилган рекордни қайтара олмади,  хитойлик ундан олдин югурган одамдан бир соат ортда қолди.  Марафончининг айтишича, у бу кўрсаткичдан хафа бўлмаган ва ўзини синаб кўриш учун югурган,  яъни ҳеч ким билан рақобатлашмоқчи бўлмаган.

Теги: Хитойлик эркак севгиси учун 222 кил

Всего комментариев: 0
avatar