Главная » 2016 » Январь » 14

Хитойлик фуқаро 3,9 миллион АҚШ долларидан воз кечди


  • Admin
  • 14 Янв 2016(02:45)
  • 308
  • 0

Хитойнинг Дунгуань провинциясида яшовчи фуқаро лотереядан 3,9 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ютиб олган, аммо уни олиб кетиш учун келмаган, дея www.vladtime.ru нашри China Welfare Lottery лотореяси ташкилотчилари берган маълумотга таяниб хабар берди.

Лотерея ўйинлари ўтган, 2015 йилнинг ноябрь ойида ўйналган ва ютуқ чиққани ҳақида бутун мамлакат бўйлаб хабар тарқатилган. Бироқ China Welfare Lottery бош офисига ўз ютуғини олиб кетиш учун ҳеч ким келмаган. Катта ютуқли бу жек-пот олиб кетилмаган ягона ютуқ эмас. Бундан олдин ҳам икки марта катта ютуқли жек-пот ўйналган, ютуқ чиққани ҳақида маълумот берилган, аммо ютуқ эгалари келмаган.

Ким билсин, балки ютуқ чиқишига ишонмаган Хитой фуқаролари лотереяни сотиб олган заҳоти унутиб юборишгандир. Балки улар ютуқ чиққанини билишмас ҳам.

Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar