Главная » 2016 » Март » 8

Хитойлик ёш ота ўз қизини iPhone учун сотди


  • voydodaxek
  • 08 Мар 2016(10:32)
  • 522
  • 0

Бир ярим яшар чақалоқ номаълум шахсга сотилди.

 

19 ёшли Хитойлик Дуань исмли шахс ижтимоий тармоқ орқали нотаниш одамга қизини сотди. Сотувдан олинган пулга iPhone ва мотоцикл сотиб олишга қарор қилди. Бу ҳақда “The Epoch Times” хабар берди.

Фуцзянь провинсиясининг Тун-ань шаҳрида истиқомат қилувчи бу шахс бир неча йил олдин ўрта мактабни ташлаган. Бир қанча вақт мобайнида ундан ҳомиладор бўлиб қолган қиз билан яшаган.

Дуань кун бўйи интернет-кафеда кунини ўтказган. Унинг “рафиқаси” эса бола тарбияси билан шуғулланган ва ва доимий ишга эга бўлмаган. Яқинда у интернетда бола олди-сотдиси ҳақидаги эълонни кўриб қолади. Эълонда нотаниш бир одам опаси учун бола асраб олмоқчи эканлигини айтади. Дуань ўзининг 18 ойлик қизини 23 минг юан (3,5 минг АҚШ доллари) эвазига сотган. Чақалоқнинг онаси қилинаётган ишнинг ноқонунийлиги ва жиноят эканлигини билмаган. У бошидан болани сотишга рози бўлмаган ва боланинг отаси қилган ишидан саросимига тушиб, шаҳарни тарк этган.

Полиция чақалоқнинг онасини таъқиб қилиб, ҳибсга олди ва ёш онанинг айтишича, унинг ўзи ҳам бошқа оила томонидан боқиб олинган экан. У яшаган шаҳарда болаларини боқа олмаган оилалар фарзандларини сотишга мажбур бўлган.

Суд Дуанни уч йилга озодликдан маҳрум қилди, унинг “рафиқа”сига эса 2.5 йил шартли жазо чораси қўллади. Суд қизнинг ёш укаси ва ногирон ота-онаси ҳақида ғамхўрлик қилиши кераклигини ҳисобга олиб унга нисбатан шундай қарорга келди. Чақалоқни сотиб олган шахс боланинг биологик ота-онаси ҳибсга олинганидан кейин дарҳол, полицияга мурожаат этди. Шундай қилиб, Дуан ва унинг ҳамроҳи болани боқиш имкониятига эга бўлмагани учун, чақалоқ уни сотиб олган одамнинг опаси қарамоғида қолди.

Теги: Хитойлик ёш ота ўз қизини iPhone уч

Всего комментариев: 0
avatar