Главная » 2016 » Январь » 12

Хитойлик миллиардер Голливуднинг Legendary киностудиясини сотиб олди


  • Admin
  • 12 Янв 2016(15:14)
  • 289
  • 0

Хитойнинг Dalian Wanda Group компанияси 3,5 миллиард доллар эвазига Голливуднинг Legendary Entertainment киностудиясини сотиб олди, дея хабар бермоқда “Синьхуа”.

Конгломерат (бирлашма) раиси Ван Цзяньлинь Хитойнинг энг бадавлат инсони ҳисобланиб, унинг ҳолати 24 миллиард доллардан зиёдроқни ташкил этади. Энди Wanda компанияси Legendary`нинг барча интеллектуал мулклари ва фильмларига эгалик қилади, дея хабар қилмоқда Reuters.

Айни пайтда Wanda Group дунёдаги йирик кинотеатрлар оператори саналади. Шу билан бирга, кўчмас мулк, меҳмонхона бизнеси ва туризм каби бошқа кўплаб соҳаларда ҳам фаолият юритади.

Legendary Pictures компанияси эса “Интерстеллер”, “Юра даври дунёси”, Кристофер Ноланнинг “Ибтидо”, “Қора рицар” каби фильмлари орқали кўпчиликка таниш

Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar