Главная » 2016 » Январь » 10

Хонанда Али Отажонов «талаб борлиги учун» киноларда суратга тушаётганини маълум қилди


  • Admin
  • 11 Янв 2016(01:23)
  • 302
  • 0

Хонанда Али Отажонов учун кинода суратга тушиш — хобби. Бу ҳақда у «Суғдиёна» газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Мен учун кино, бу — хобби. Биламан, бу иш қўлимдан келади, шунинг учун ҳам шуғулланяпман. Аммо актёрликка даъвогарлик қилмайман», — деди хонанда.

Унинг сўзларига кўра, у кинони «йиллар ўтганидан кейин, ролларни кўриб, яхши кунларни эслаш учун бир манба», деб ўйлайди.

«Асосийси, талаб бор. Шу кунгача бировдан: ‘Бу ролни ёмон ўйнабсан’, — деган гап эшитганим йўқ. Шу муносабат ҳам суратга тушишимга туртки бўлаётгандир», — дея қўшимча қилди Али Отажонов.

Всего комментариев: 0
avatar