Главная » 2017 » Сентябрь » 30

Хонанда Ботир Қодиров Европага нега кетди?


  • Ies_92uz
  • 30 Сен 2017(17:59)
  • 423
  • 0

Бир ҳафта давомида ижодий гуруҳ томонидан Франциянинг Париж, Италиянинг Милан шаҳарларида концерт дастурлари тақдим этилиши кутилмоқда.

 

Ўзбек санъаткорлари орасида Ботир Қодиров ўзининг овози, йўналиши, қолаверса, қўшиқлари билан ажралиб туради. 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида катта саҳнада бўлган ижодкор айни вақтда гастроль сафари билан Европада.
 
Хонанданинг таҳририятимизга хабар қилишича, Ўзбекистон Республикаси ва Европа мамлакатлари ўртасида ўрнатилган дўстлик ҳамда маданий муносабатларни янада мустаҳкамлаш мақсадида бизнес форумлар, расмий қабуллар доирасида давлат муассасаларида дипломатик корпус вакиллари ҳамда меҳмонлар учун концерт дастурлари ташкил этилмоқда.
 
Кеча, 25 сентябрь куни Германиянинг Франкфурт шаҳрига етиб борган Ботир Қодиров ҳамда унинг бир гуруҳ созандалари бугун, 26 сентябрь куни Брюсселда концерт дастурини тақдим этади.
 
Хонанданинг кейинги манзили — Голландиянинг (Нидерландиянинг) Гаага шаҳри. 3 октябрга қадар давом этадиган гастроль сафари Италиянинг Рим шаҳрида ниҳоясига етади. Бир ҳафта давомида Ботир Қодиров Франциянинг Париж, Италиянинг Милан шаҳарларида концерт тақдим этади.
 
Ўзбекистон ва Европа мамлакатлари ўртасида ўрнатилган дўстлик ҳамда маданий муносабатларни мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшаётган Ботир Қодировга омад тилаб қоламиз! 

Всего комментариев: 0
avatar