Главная » 2016 » Февраль » 13

ХОНАНДА ГУЛСАНАМ МАМАЗОИТОВА НАВОИЙ КЎЧАСИДАГИ СВЕТОФОРЛАРДАН БИРИНИ ТЎСИБ ҚЎЙДИ


  • News
  • 13 Фев 2016(21:20)
  • 585
  • 0
Facebook ижтимоий тармоғидаги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзоларидан бири Тошкент шаҳридаги кўчалардан биридаги хонанда Гулсанам Мамазоитова концерти баннери нотўғри жойга илинганидан шикоят қилди.

У гуруҳга жойлаштирилган расмда концерт баннери светофор устига осиб қўйилганини кўриш мумкин. Фойдаланувчининг айтишича, Навоий кўчасида илинган ушбу баннер сабаб, қўшимча светофорни кўриш қийинлашган.

“Тўхташ чизиғига яқинлашиб, тўхтайсан, светофорга қарайсан, унинг қайси чироғи ёнгани эса кўринмайди. Қайрилишда эса ЙПХ ходими турибди. Баннерни ким бу ерга осиб қўйган?”,-дейди интернет фойдаланувчиси.

Изоҳларда мазкур ҳолат бўйича кимдир Тошкент шаҳар ҳокимиятига мурожаат қилиш кераклигини айтса, яна кимдир бу ишда Гулсанам Мамазоитовани айблаган.
loading...
Всего комментариев: 0
avatar