Главная » 2016 » Февраль » 29

Хонанда Лола Йўлдошева ва ниҳоят келинлик либосини кийди


  • voydodaxek
  • 29 Фев 2016(12:39)
  • 887
  • 0

Хонанданинг собиқ турмуш ўртоғи уйлангандан сўнг Лола Йўлдошева мухлисларининг саволларига “Кун келиб мен ҳам турмуш қураман”, – деб жавоб қайтарган эди.

 

Хонанда Лола Йўлдошеванинг собиқ турмуш ўртоғи Шоҳруҳ уйланганидан сўнг Лоланинг ҳам турмушга чиқиши тилдан тушмай қолди. Бундай гапларга хонанданинг ўзи бир неча бор ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали “Кун келиб мен ҳам турмуш қураман”, – деб жавоб қайтарган эди.

Лола Йўлдошеванинг бир неча кундан буён Instagram’даги шахсий саҳифасига келин кўйлаклар ва унинг айрим аксессуарлари суратини жойлаб бораётгани янги гап-сўзларнинг болалашига замин яратаётган эди. Хонанда ва ниҳоят барчасига нуқта қўйди. Ҳа, у яна бир бор келинлик либосини кийди, бироқ бу гал клипда. Гап шундаки, Лола Йўлдошева “Соғиндим” номли қўшиғида келин кўйлакда намоён бўлади. Унинг маълум қилишича, қўшиқда шундай сўзлар бор.

“Бугун, сени эслаб, юрагим урар бедор,
Сирли нигоҳингдан унутиб ўзим такрор.
Бахтлиман, нақадар ёнингда...”

Қўшиқ Лоланинг доимий ҳамкорлари Сарвар ва Комил томонидан яратилган. Унга ишланган видеоклип эса тез орада ТВ орқали тақдим этилади. Қизиқ, Лола келин кўйлакда қўшиқ куйлаб, ўзи ва собиқ турмуш ўртоғи ҳақидаги эндигина тин олай деган гапларни яна жонлантирмоқчими? Ё Лола ҳақиқатан ҳам тез орада турмушга чиқадими? Биргаликда кузатамиз...
Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar