Главная » 2017 » Декабрь » 23

Хонанда Манзура яратган қўшиқни тожикистонлик хонанда куйлади


  • Ies_92uz
  • 23 Дек 2017(19:56)
  • 300
  • 0

Ушбу қўшиқ “Домоди замонавӣ” номли тожикистонлик киноижодкорлар томонидан яратилган фильмга соундтрек сифатида танлаб олинган.

 

Ўзбек эстрадасида ўғирланган, хориж қўшиқларидан плагиат қилинган тароналар қанча кўп бўлишига қарамай, ривожланиш нуқтаи назаридан Марказий Осиёда давлатлари орасида юқори ўринларни миллий эстрадамиз банд этади. Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистонда ўзбек санъатини яхши кўрадилар, ҳатто, Ўзбекистонга келиб, қўшиқлари ва клипларини шу ердаги ижодкорлар билан ҳамкорликда тайёрлайдиган хонандалар ҳам бор.
 
“Ниҳол” мукофоти совриндори Манзура Йўлдошева ўзбек эстрадасида ўз ўрнига эга хонанда. У замонавий ижодкор. Хонанданинг сўнгги вақтларда яратаётган қўшиқлари нафақат замонавий, балки ҳаётий мазмунга эга.
 
Манзура бастакорликда ҳам бир неча бор ўзини синаб кўрган, ҳар ҳолда бу учун унда етарли билим ва тажриба бор. Мазура Йўлдошева басталаган қўшиқни эса тожикистонлик таниқли хонанда Зеваров – Бишнав куйлаб чиқди. Ушбу қўшиқ сентябрь ойида куйланиб, унга клип олинган бўлса-да, Манзура қўшиқ оммага тақдим этилганидан бехабар бўлган. Бугунгача уни YouTube’да 42 минг дан ортиқ фойдаланувчи томоша қилгани маълум.
 
Ушбу қўшиқ “Домоди замонавӣ” номли тожикистонлик киноижодкорлар томонидан яратилган фильмга соундтрек сифатида танлаб олинган.
 
Маълумот учун, “Ниҳол” мукофоти совриндори Манзура Йўлдошева ижросидаги 10 дан ортиқ қўшиқни қўшиқларни чеченистонлик хонанда таниқли хонанда ҳам куйлаб чиққан. 

Всего комментариев: 0
avatar