Главная » 2016 » Март » 11

ХОНАНДА МАНЗУРА ТУРМУШГА ЧИҚМАЁТГАНИ САБАБИНИ МАЪЛУМ ҚИЛДИ


  • voydodaxek
  • 11 Мар 2016(14:18)
  • 1063
  • 0

Хонанда Манзура Йўлдошева салкам қирқ ёшга кириб, ҳали турмушга чиқмаётганидан афсусланмаслигини билдирди. Бу ҳақда хонанда “Qalampir.uz” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди

“Бир хонанда мендан ‘Манзура турмушга чиқдингми?’ деб сўради, мен унга ‘Йўқ ҳали’ деб жавоб бердим. У эса ‘Тўғри қиласан, турмушга чиқма. Эрга тегсанг, бир умр қайнона ва унинг уруғ-аймоғи билан курашиб ўтишинг керак’ деди. 38 ёшга кириб турмушга чиқмаганимдан афсус қилмайман. Демак, Яратган менга шу тақдирни раво кўрган. Ҳозир нима кўп – ажрашиш кўп. Агар турмуш қуриб ажрашиб кетадиган бўлсам, бундай оила қургандан ёлғиз ўтганим афзал”, – деди хонанда.

Шунингдек, у “Ё тескари замон бўлдими?”  қўшиғини ижро этишига оиласи бузилиб кетаётган дугоналарининг тақдири сабаб бўлганини ҳам айтиб ўтди.

Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar