Главная » 2016 » Январь » 22

Хонанда Райҳоннинг концертига қалбаки чипталар сотиляпти


  • Admin
  • 22 Янв 2016(15:59)
  • 284
  • 0

Бу йилги концерт дастурида анъанавий шоу ва диско услубидаги рақслар қаторига маъноли қўшиқлар, жонли ижро ҳам қўшилса ёмон бўлмасди.

 

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг шу кунларда “Qalampir.uz” сайтида номи энг кўп жаранг сочаётган санъаткорлардан. Хонанда 23-27 февраль кунлари “Истиқлол” санъат саройида навбатдаги яккахон концерт дастурини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Кеча, 21 январь куни хонанда Instagram’даги шахсий саҳифаси орқали концертга кириш ҳуқуқини берувчи қалбаки чипталар сотилаётганини айтиб, бундай чипталарни сотаётган уддабуронларнинг найрангларига алданиб қолмасликдан огоҳлантирди.

Райҳон Ғаниеванинг ўтган йил февраль ойида тақдим этган концерт дастури анча вақтгача одамлар тилидан тушмаган эди. Кўрамиз, хонанда бу йил томошабинларни нима билан ҳайрон қолдираркин? Навбатдаги концерт дастурида анъанавий шоу ва диско услубидаги рақслар қаторига маъноли қўшиқлар, жонли ижро ҳам қўшилса ёмон бўлмасди. Дарвоқе, “Истиқлол” санъат саройидан олинган маълумотларга қараганда, хонанданинг бу йилги концерт дастурига чипталар нархи 20.000-180.000 этиб белгиланган.

Теги: Хонанда Райҳоннинг концертига қалба

Всего комментариев: 0
avatar