Главная » 2017 » Ноябрь » 15

Хонанда Саида турмушга чиқди


  • Ies_92uz
  • 15 Ноя 2017(17:06)
  • 399
  • 0

Вильдар ва Саиданинг тўйларида ўзбек шоу-бизнесининг таниқли юлдузлари иштирок этган.

 

Таниқли хонанда Саида (Светлана Сайдиева) турмушга чиқди. Хонанданинг тўй оқшоми 11 ноябрь куни Тошкентдаги “Яккасарой” ресторанида бўлиб ўтгани хабар қилинмоқда.
 
Вильдар ва Саиданинг тўйларида ўзбек шоу-бизнесининг таниқли юлдузлари иштирок этган.
 
Хонанда бугунги давр тинглочиларига “Тирнама”, “Читтигул” қўшиқлари билан таниш бўлсада ўз ижодни анча аввал бошлаган.
 
2004 йилга қадар унинг ижодий фаолияти “Аъло” гуруҳи билан боғланган эди. 13 йилдан буён яккахон тарзда ижод қилаётган Саида бугунгача Россиянинг “Голос” телелойиҳасида иштирок этиб, тилга тушган эди. Хонанда сўнгги бор Қозоғистонда ўтказилган “Ипак йўли” мусиқа танловида иштирок этган эди.
 
“Qalampir.uz” ўз фаолиятини бошлашидан аввал, аниқроғи 2015 йилнинг апрель ойида ўтказилган “Қалампир — ҳақиқат аччиқ бўлади” реклама акциясида ҳам Саида фаол иштирок этган эди.
Саида юқори овоз имкониятларига эга бўлган Ўзбекистондаги нодир иқтидорлардан бири ҳисобланади. Гарчи у хонандаликда Ўзбекистонда катта шуҳрат қозонмаган бўлсада, асл санъат шинавандалари Саиданинг овоз имкониятларини қадрлайдилар.
 
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан янги оила вакиллари: Вильдар ва Саидага бахт тилаб қиламиз. 

Всего комментариев: 0
avatar