Главная » 2016 » Май » 18

Хонанда Шаҳзода Самарқандга Лоладан эпли бўлиб борди


  • Admin
  • 18 Май 2016(20:11)
  • 637
  • 0

Самарқандда “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Бугун бир қатор кино ва театр актёрлар, хонанда ва созандалар “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирларида иштирок этиш учун Самарқанд вилоятига ташриф буюришди. Улар орасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева, хонандалар Шаҳзода, Акбар Отамуҳаммедов бор.
 
Бироз аввал хонанда Шаҳзода Самарқандга ташриф буюрганини маълум қилиб, ижтимоий тармоқларга суратга жойлади ва қуйидаги шеърни ёзиб қолдирди.
 
Эсимда
Босиб ўтилган йўл, ҳар бир қадамим,
Бўғзимга тиқилган дардли нафасим 
Кишанларда қолган қалбнинг 
Ярим дардли, лекин ишонч тўла ялласи.

Биламан
Мозеим буюк, аммо аминман келажак унданда нурли.
Энди ҳеч гумон йўқ, шартсиз саволлар
Чистонлар ечими топилган бу кун,
Достонлар дафтарга муҳрлаб бутун,

КИМ ЭДИГУ КИМ БЎЛДИК БУГУН!
 
Бироз аввал, “Ниҳол” мукофоти совриндори Лола Йўлдошева Самарқандда ўтказилган тарғибот тадбирларига жуда очиқ либосда борганини ҳақида танқидий мақола чоп этган эдик. Қанчалик оғир бўлмасин, Лола Йўлдошева қаерга қандай либос кийишни ҳамкасби Шаҳзодадан ўрганса, ёмон бўлмасди. 
Всего комментариев: 0
avatar