Главная » 2016 » Февраль » 6

Хонанда Тамиланинг янги видеолари тарқалди


  • News
  • 06 Фев 2016(20:15)
  • 1337
  • 0
Ижтимоий тармоқлар ва мессенжарларда хонанда Тамиланинг янги видеороликлари тарқалди. Instagram ижтимоий тармоғида @tamila_rahmatova номи билан қайд этилган саҳифага жойлаштирилган видеороликлар қўл телефонлари орқали яшин тезлигида тарқалмоқда. Унда Тамила ўзи билан боғлиқ сўнгги миш-мишларга ойдинлик киритган.

“Беҳаё видеороликларга ҳеч қандай алоқам йўқ. Бу ҳақида экспертларнинг хулосасини продюсерлик марказимга ҳам тақдим этдим. Мени бундай вазиятда қўллаб қувватлаётганлар ўз миннатдорчилигимни билдараман”, – дейди хонанда.

Тошкент кўчаларида машина бошқариб кетаётган Тамила мен айни дамда севимли шаҳрим Тошкентдаман, ҳеч қаерга кетганим йўқ, деб сўнгги вақтларда тарқалган миш-мишларга ойдинлик киритди.

Хонанда Тамиланинг беҳаё видеолари тарқалиб кетиши важи билан “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси унга берилган лицензиянинг амал қилиш муддатини 1 февралдан эътиборан тўхтатган эди.

Қизиқ, Тамила продюсерлик маркази билан бир қаторда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси масъул ходимларига ҳам видеолавҳалар қаҳрамони ўзи эмаслигини исботлаб бера олдимикин? Наҳот, “Ўзбекнаво” унинг лицензиясини қайтариб берса?... Бундан бироз аввал таҳририятимиз ходимлари Тамила фаолият юритган продюсерлик маркази билан боғланган эди. Гўшакни кўтарган маъмур Тамила билан муносабатлар буткул узилгани, ўртадаги шартнома ҳам бекор қилинганини айтган эди. Тамила продюсерлик марказига тақдим этган экспертлар хулосасини ОАВларга ҳам ҳавола этса ёмон бўлмасди. Зора унга нисбатан айбловларга экспертлар хулосаси нуқта қўя олса...

Дарвоқе, 6 февраль куни Тошкент шаҳридаги “Next”савдо мажмуасида хонанда Ягонанинг янги мусиқий альбоми тақдимот маросими бўлиб ўтади. Тамила Ягона билан бир продюсерлик марказида фаолият юритган. Шунингдек, улар дугона ҳам бўлган. Кўрамиз, бугунги тақдимотда Тамила ҳам иштирок этармикин?
Всего комментариев: 0
avatar