Главная » 2016 » Январь » 12

Хоразм вилоятида ўзбек сўмини қалбакилаштирган жиноий гуруҳ жазога тортилди


  • Admin
  • 13 Янв 2016(01:26)
  • 279
  • 0

Хоразм вилояти божхона бошқармаси ва Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Хонқа туманида қалбаки пулларни ясаш ва ўтказиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолияти фош қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар беради.

Аниқланишича, фуқаро Н.Мадраҳимов ва унинг жиноий шериклари Х.Матрасулов, Ж.Отаниязов, Я.Абдуллаев, Ф.Жуманиязов ва вояга етмаган Т.Бекназаровлар (барча исм-шарифлар ўзгартирилган) олдиндан жиноий тил бириктириб, уюшган ҳолда жуда кўп қийматдаги ўзбек сўмини қалбакилаштириб ясаш ва ўтказиш билан шуғулланиб келган.

Ўтказилган тезкор тадбир жараёнида Н.Мадраҳимовга тегишли бўлган Damas русумли автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унда бир хил серия ва рақамли 592 дона 1000 сўмлик қалбаки купюра, ҳар бирининг орқа ва олдига 4 донадан купюра тасвири туширилган, аммо қирқишга улгурилмаган 25 дона А-4 форматдаги қоғоз, 1000 сўмлик купюраларни ўрашга мўлжалланган 992 дона белбоғ ва ўн дона пакетча борлиги аниқланди.

Тергов жараёнида жиноий гуруҳ жами 1,1 миллион сўмлик қалбаки купюраларни ясаганлиги ва бир қисмини муомалага киритганлиги аниқланди.

Мазкур жиноят иши юзасидан 2015 йилнинг 25 декабрь куни Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилояти Хонқа тумани судида ҳукм ўқилди ва жиноий гуруҳ аъзолари Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари бўйича жазога тортилди.

Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar