Главная » 2016 » Февраль » 21

Хоразмда қорамол ўғрилари қўлга тушди


  • voydodaxek
  • 22 Фев 2016(01:03)
  • 364
  • 0

Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни 45 ёшли маҳаллий аҳоли вакиласи содир этганлиги аниқланди.

 

Хоразм вилояти Боғот тумани ИИБга Қипчоқ қишлоғида яшовчи фуқаронинг ҳовлисига номаълум шахс яширин равишда кириб, тўрт бош қорамолларини ўғирлаб кетганлиги ҳақида хабар келиб тушгач, ушбу ҳолат бўйича жиноий қўзғатилди, деб хабар бермоқдаИИВ матбуот хизмати.

Воқеа жойига етиб келган ички ишлар ходимлари томонидан жабрланувчи ҳамда воқеага гувоҳ бўлган кишилар билан тезкор суриштирув ишлари олиб борилиб, гумонланувчи шахснинг алоҳида белгилари аниқланди.

Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни 45 ёшли маҳаллий аҳоли вакиласи содир этганлиги аниқланди. Ғараз ниятли шахс қўлга олинди. Ҳозирда унинг бошқа мулкий жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теги: Хоразмда қорамол ўғрилари қўлга туш

Всего комментариев: 0
avatar