Главная » 2016 » Январь » 10

Ким Чен Ин ядровий синовларни АҚШдан ҳимоя воситаси деб баҳолади


  • Admin
  • 10 Янв 2016(17:51)
  • 207
  • 0

КХДР етакчиси Ким Чен Ин яқинда ўтказилгани айтилаётган водород бомбаси синовларини АҚШ агрессиясидан ҳимояланиш акти деб ҳисоблайди. Бу ҳақда унинг Корея марказий телеграф агентлиги томонидан тарқатилган баёнотда айтилди.
“КХДРда водород бомбасининг синовдан ўтказилиши ўзимизни ҳимоя қилиш актидир, биз Корея ярим оролида тинчликни муҳофаза қилиш ҳамда АҚШ империалистлари келтириб чиқараётган атом уруши таҳдидини бартараф қилиб, минтақавий хавфсизликни таъминлашга уринмоқдамиз”, - дейилади баёнотда.
Ким Чен Ин бундай синовлар Шимолий Кореянинг қонуний ҳуқуқи эканлигини қайд қилиб ўтди.

Теги: Ким Чен Ин ядровий синовларни АҚШда

Всего комментариев: 0
avatar