Главная » 2017 » Декабрь » 30

КХДР: “Ядровий қуролланишни давом эттирамиз”


  • Ies_92uz
  • 30 Дек 2017(14:18)
  • 172
  • 0

Шимолий Корея расмийлари, мамлакатнинг ядровий қуроллар борасидаги салоҳиятини ошириш ниятидан воз кечмаслиги тўғрисида баёнот берди

 

Аввалроқ, Корея ярим оролидаги сиёсий вазият тўғрисида хабар берган эдик.
 
Шимолий Корея расмийлари, мамлакатнинг ядровий қуроллари салоҳиятини ошириш ниятидан воз кечмаслиги тўғрисида баёнот берди.
 
Баёнотда, “Бизнинг партия ва давлатимиз социалистик Кореянинг янги йилдаги йўлини белгилаб, ўзининг қатъий позициясини баён қилади. АҚШ ва унинг тарафдорлари томонидан ядровий таҳдид давом этар экан, биз ядровий қуролларга асосланган ҳамда олдиндан бериладиган зарбаларнинг олдини олишга қодир мудоффаа қобилиятимизни кучайтириб бораверамиз”, дейилган.
 
Ушбу баёнотда жорий йилнинг 3 сентябрида водород бомбаси муваффақиятли синовдан ўтказилиши Шимолий Кореяни дунёнинг ядровий қуролига эга давлатига айлантирган “буюк ғалаба”, деб баҳоланган. Айнан, КХДР да ядровий қуролининг мавжудлиги, учинчи жаҳон уруши бошланишининг олдини олди, деб таъкидланган.
 
Шимолий Корея 3 сентябрда қитъалараро учириладиган баллистик ракетага жойлаштирилиши мумкин бўлган водород бомбасини синовдан ўтказгани тўғрисида баёнот берган эди. Бу синовлар портлашларнниг кучи, Япония ва Жанубий Корея ҳарбий мутахассислари томонидан 160 килотоннага тенг , деб баҳоланган эди. Бу қувват АҚШниг 1945 йилда Хиросимага ташлаган атом бомбаси қувватидан 10 баробарга ортиқдир. Бу расмий Пхеняннинг олтинчи марта ядровий қуроллар синовини ўтказиши эди. Бундан бир ҳафта олдин КХДР баллистик ракета синовини ўтказган ва бу ракета Япония ҳудуди устидан учиб ўтиб кетган эди.
 
Айнан шу муносабат билан БМТ Хавфсизлик кенгаши бир овоздан  КХДРга нисбатан мамлакатнинг импорт ва экспорт қувватини чеклайдиган янги санкциялар жорий қилган эди. Бу резолюция БМТ Хавфсизлик кенгашининг ХХI асрдаги энг қаттиқ жазо чораларни кўзда тутувчи санкция сифатида тан олинган.   

Всего комментариев: 0
avatar