Главная » 2015 » Декабрь » 23

Концерт чипталари нархига қўйилган чеклов олиб ташланди


  • News
  • 24 Дек 2015(00:22)
  • 400
  • 0
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги “Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 354-сонли қарорига мувофиқ, эстрада тадбирлари чипталари нархининг чекланган даражаси бекор қилинди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси: кеча ва бугун” мавзусидаги матбуот анжуманида “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг бош директор ўринбосари Муроджон Мажидов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, янги қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 июндаги “Эстрада қўшиқчилик санъатини янада ривожлантириш тўғрисида”ги 272-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Низомининг «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасининг ҳуқуқларига бағишланган 3.1 бандидаги “турли эстрада тадбирлари учун чипталар нархининг чекланган даражасини белгилайди” хатбошиси ўз кучини йўқотган, деб ҳисобланди.

Янги тартибга кўра, эндиликда турли эстрада тадбирлари учун савдога чиқарилган чипталар нархи ташкилотчилар томонидан белгиланади.

Шунингдек, чипталарнинг орқа томонига тадбир ўтадиган бинога олиб кириш мумкин бўлмаган буюмлар ҳақида маълумот бериш ҳам жорий этилди.
Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar