Главная » 2017 » Декабрь » 21

Криштиану Роналду Чилида шифохона очади


  • Ies_92uz
  • 21 Дек 2017(17:47)
  • 126
  • 0

Шифохонанинг барпо этиш ишлари 2020 йилда якунланади.

 

Мадриднинг “Реал” клуби ҳамда Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду, Чили пойтахти Сантьягода шифохона очади. Бу ҳақда “Espnfc” нашри хабар берди.
 
Маълум бўлишича, Роналду италиялик тадбиркор Алессандро Прото билан ҳамкорликда, тиббий муассаса қурилишига ҳомийлик қилади.
 
Шифохонанинг барпо этиш ишлари 2020 йилда якунланади.
 
Маълумот учун, Алессандро Прото АҚШ президенти Дональд Трампнинг бизнес ҳамкори ҳисобланади.
 
Шунингдек, Криштиану Роналдунинг ўзи болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи “Болаларни асранг” хайрия ташкилотининг элчиси ҳисобланади.
 
Эслатиб ўтамиз, Роналду октябрь ойида қон плазмаси донорига айланиш билан бирга, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ҳам донор бўлишга чорлаганди.

Всего комментариев: 0
avatar