Главная » 2016 » Март » 5

Криштиану Роналду Мадридда “Legacy” номли атирини намойиш қилди


  • voydodaxek
  • 05 Мар 2016(16:59)
  • 402
  • 0

Эркаклар ички кийими, кўйлаги, оёқ кийими, энди эса атир...

 

Ўтган йилнинг июнь ойида “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду шахсий атир маҳсулотларини ишлаб чиқариши ҳақида Twitter’даги саҳифаси орқали хабар берганди.

“Мен ёз охирида атторлик маҳсулотларимни чиқараман. Жуда ажойиб. Янгиликларни кузатиб боринг”, – деб ёзганди Роналду.

Мана бугун, сўзларининг исботи сифатида у Мадридда илк атирини омма эътиборига ҳавола этди. Айтиш керакки, Роналду атирдан ташқари ўз исмини Криштиану Роналду – CR7 бренди остида эркаклар ички кийимлари, эркаклар кўйлаклари ва оёқ кийимларини ишлаб чиқарган. Унинг биринчи атири “Legacy” деб ном олди. Ушбу атирни яратишда бергамот, долчин, лаванда, яшил олма, бинафша каби қатор ўсимликлардан фойдаланилган.
Всего комментариев: 0
avatar