Главная » 2017 » Ноябрь » 15

Кумуш Раззоқованинг собиқ турмуш ўртоғи саратон хасталигидан вафот этди


  • Ies_92uz
  • 15 Ноя 2017(17:08)
  • 333
  • 0

Владимир Барамиков саратонга чалиниб, 2016 йилнинг 29 май куни Ҳиндистонга жарроҳлик амалиёти учун жўнаб кетган эди.

 

13 ноябрь куни Тошкентда “UNA records” бош директори, продюсер, бастакор ҳамда “Садо” ва “Наво” ансамблларининг асосчиси Владимир Валентинович Барамиков 69 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда унинг ҳамкасби Алиаскар Фатхуллин Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилди.
 
2016 йилнинг май ойида Владимир Барамиковнинг бетоблиги ҳақида сайтимиз орқали хабар берган эдик. Маълумотларга кўра, бастакор узоқ давом этган хасталик сабаб ҳаётдан кўз юмган.
 
Владимир Барамиковнинг собиқ турмуш ўртоғи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Кумуш Раззоқова ҳам унинг саратон касаллигига чалинганини, 2016 йил 29 май куни Ҳиндистонга жарроҳлик амалиёти учун жўнаб кетганини айтган эди.
 
“Ўзтелерадио” режиссёри Мастура Исҳоқова “Биз унинг соғайиб кетишига умид қилгандик. Володянинг ҳам ишончи комил эди. Афсус, унинг яқинларига ҳамдардлик билдираман. Хотираси абадий бўлсин”, деб ёзиб қолдирди.
 
Маълум қилишича, Владимир Барамиков Тошкентдаги Боткина қабристонига дафн этилган. 

Всего комментариев: 0
avatar