Главная » 2016 » Март » 23

Кўза кунда эмас, кунида синади


  • voydodaxek
  • 23 Мар 2016(07:44)
  • 640
  • 0

Давлат солиқ қўмитаси Тошкент вилоятининг Зангиота туманида фаолият юритаётган тадбиркорларнинг ноқонуний фаолиятларига нуқта қўйди.

 

Давлат солиқ қўмитаси томонидан Тошкент вилоятининг Зангиота туманида ўтказилган назорат тадбирларида мазкур ҳудудда тадбиркорлар томонидан харидорларнинг қонуний манфаатларига беписандлик,  савдо қоидаларини қўпол равишда бузиш, савдодан тушган йирик миқдордаги нақд пулни ўз вақтида банк кассаларига топширмаслик каби ҳолатлар аниқланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Хусусан, 3 та тадбиркорлик субъектларида ўтказилган қисқа муддатли текширишларда харидорга харид чеки бермаслик, нақд пул маблағларини банк кассаларига топширмаслик, тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлмаган товарларнинг ноқонуний савдоси ва бошқа қатор камчиликлар аниқланган.  
 
Ушбу текширишларнинг 2 тасида савдодан тушган жами 288,4 млн сўм нақд пул назорат касса машинаси хотирасига кирим қилинмагани ва банкка топширилмагани ҳамда сифат сертификати,  кирим ҳужжатлари бўлмаган 141,5 млн сўмлик товарлар савдога қўйилгани аниқланиб,  далилий ашё сифатида вақтинчалик олиб қўйилган.
 
Бундан ташқари,  тадбиркорлик субъектлари томонидан 3 нафар фуқароларга қонунчилик талабларига зид равишда меҳнат шартномалари тузмасдан,  “конверт” усулида 5,3 млн сўм миқдорида иш ҳақи бериш ҳолатлари аниқланди.
 
Жумладан,  туман ҳудудидаги Тошкент ҳалқа йўли кўчаси 10-уйда фаолият юритаётган “Назар келажак савдо” масъулияти чекланган жамиятга қарашли хўжалик моллари,  озиқ-овқат,  алкоголь маҳсулотлари ва дорихонада ўтказилган қисқа муддатли текширишда харидорларга харид чеки берилмагани, кунлик савдодан тушган жами 8 миллион 282 минг 800 сўм ҳамда даврий ҳисобот бўйича 4 миллион 795 минг 400 сўм нақд пул назорат касса машинаси хотирасига киритилмаганлиги, шунингдек,  назорат касса машинаси хотирасига кирим қилинган бўлсада, ўз вақтида банкка топширилмаган 699 минг 100 сўм нақд пул мавжудлиги маълум бўлган.
 
Алкоголли ичимликлар сотиш шохобчасида эса тадбиркор савдодан тушган йирик миқдордаги – 104 миллион 888 минг 300 сўм нақд пулни назорат касса машинаси хотирасига кирим қилишни ва банкка топширишни ўзига эп кўрмаган.
 
Текшириш давомида сотувчи томонидан шохобча расталарида мавжуд бўлган жами 176 турдаги 4832 дона, 55 миллион 955 минг 400 сўмлик товар-моддий бойликларининг сифат сертификати ва тегишли ҳужжатларини тақдим эта олмаган.
 
Бундан кўриниб турибдики,  мазкур маҳсулотларнинг маҳсулотлар савдога ноқонуний қўйилган ҳамда уларнинг тақдири қонуний ҳал бўлгунга қадар далилий ашё сифатида вақтинчалик олиб қўйилган.
 
Ушбу ҳудудда жойлашган “Бекзод капитал сервис” хусусий корхонасига қарашли алкоголь маҳсулотлари ва салқин ичимликлар сотиш шохобчаларида ўтказилган қисқа муддатли текшириш натижаларида ҳам шундай ҳолатлар аниқланган.
 
Хусусан,  назорат тадбирида тадбиркор томонидан савдодан тушган жами 183 миллион 467 минг 200 сўм нақд пул назорат касса машинаси хотирасига киритилмагани ва банкка топширилмагани,  бир киши “конверт” усулида 3 миллион 500 минг сўм иш ҳақи бериб ишлатилаётгани аниқланди.
 
Бундан ташқари,  сифат сертификати ва кирим ҳужжатлари бўлмаган 38 турдаги 1955 дона,  18 миллион 552 минг 200 сўмлик товарлар сотувга қўйилгани аниқланиб, ушбу товар-моддий бойликлар далилий ашё сифатида вақтинчалик олиб қўйилган.
 
Зангиота тумани ҳудудида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор Нодир Калановга қарашли савдо шохобчаси ҳам текширув ишларидан четда қолмади.

Бу ерда ўтказилган текширишда харидорга харид чеки бермаганлиги, кунлик савдодан тушган жами 25 миллион 595 минг 200 сўм нақд пулни назорат касса машинаси хотирасига киритилмагани аниқланган.
 
Тегишли ҳужжатлари бўлмаган 496 қоп, жами 67 миллион 38 минг сўмлик Қозоғистон Республикасида ишлаб чиқарилган ун маҳсулотлари эса далилий ашё сифатида вақтинчалик олиб қўйилган.

Давлат солиқ қўмитаси ушбу йўналишдаги назорат тадбирлари давом эттирилишини маълум қилмоқда.Давлат солиқ қўмитаси томонидан Тошкент вилоятининг Зангиота туманида ўтказилган назорат тадбирларида мазкур ҳудудда тадбиркорлар томонидан харидорларнинг қонуний манфаатларига беписандлик,  савдо қоидаларини қўпол равишда бузиш, савдодан тушган йирик миқдордаги нақд пулни ўз вақтида банк кассаларига топширмаслик каби ҳолатлар аниқланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Хусусан, 3 та тадбиркорлик субъектларида ўтказилган қисқа муддатли текширишларда харидорга харид чеки бермаслик, нақд пул маблағларини банк кассаларига топширмаслик, тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлмаган товарларнинг ноқонуний савдоси ва бошқа қатор камчиликлар аниқланган.  
 
Ушбу текширишларнинг 2 тасида савдодан тушган жами 288,4 млн сўм нақд пул назорат касса машинаси хотирасига кирим қилинмагани ва банкка топширилмагани ҳамда сифат сертификати,  кирим ҳужжатлари бўлмаган 141,5 млн сўмлик товарлар савдога қўйилгани аниқланиб,  далилий ашё сифатида вақтинчалик олиб қўйилган.
 
Бундан ташқари,  тадбиркорлик субъектлари томонидан 3 нафар фуқароларга қонунчилик талабларига зид равишда меҳнат шартномалари тузмасдан,  “конверт” усулида 5,3 млн сўм миқдорида иш ҳақи бериш ҳолатлари аниқланди.
 
Жумладан,  туман ҳудудидаги Тошкент ҳалқа йўли кўчаси 10-уйда фаолият юритаётган “Назар келажак савдо” масъулияти чекланган жамиятга қарашли хўжалик моллари,  озиқ-овқат,  алкоголь маҳсулотлари ва дорихонада ўтказилган қисқа муддатли текширишда харидорларга харид чеки берилмагани, кунлик савдодан тушган жами 8 миллион 282 минг 800 сўм ҳамда даврий ҳисобот бўйича 4 миллион 795 минг 400 сўм нақд пул назорат касса машинаси хотирасига киритилмаганлиги, шунингдек,  назорат касса машинаси хотирасига кирим қилинган бўлсада, ўз вақтида банкка топширилмаган 699 минг 100 сўм нақд пул мавжудлиги маълум бўлган.
 
Алкоголли ичимликлар сотиш шохобчасида эса тадбиркор савдодан тушган йирик миқдордаги – 104 миллион 888 минг 300 сўм нақд пулни назорат касса машинаси хотирасига кирим қилишни ва банкка топширишни ўзига эп кўрмаган.
 
Текшириш давомида сотувчи томонидан шохобча расталарида мавжуд бўлган жами 176 турдаги 4832 дона, 55 миллион 955 минг 400 сўмлик товар-моддий бойликларининг сифат сертификати ва тегишли ҳужжатларини тақдим эта олмаган.
 
Бундан кўриниб турибдики,  мазкур маҳсулотларнинг маҳсулотлар савдога ноқонуний қўйилган ҳамда уларнинг тақдири қонуний ҳал бўлгунга қадар далилий ашё сифатида вақтинчалик олиб қўйилган.
 
Ушбу ҳудудда жойлашган “Бекзод капитал сервис” хусусий корхонасига қарашли алкоголь маҳсулотлари ва салқин ичимликлар сотиш шохобчаларида ўтказилган қисқа муддатли текшириш натижаларида ҳам шундай ҳолатлар аниқланган.
 
Хусусан,  назорат тадбирида тадбиркор томонидан савдодан тушган жами 183 миллион 467 минг 200 сўм нақд пул назорат касса машинаси хотирасига киритилмагани ва банкка топширилмагани,  бир киши “конверт” усулида 3 миллион 500 минг сўм иш ҳақи бериб ишлатилаётгани аниқланди.
 
Бундан ташқари,  сифат сертификати ва кирим ҳужжатлари бўлмаган 38 турдаги 1955 дона,  18 миллион 552 минг 200 сўмлик товарлар сотувга қўйилгани аниқланиб, ушбу товар-моддий бойликлар далилий ашё сифатида вақтинчалик олиб қўйилган.
 
Зангиота тумани ҳудудида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор Нодир Калановга қарашли савдо шохобчаси ҳам текширув ишларидан четда қолмади.

Бу ерда ўтказилган текширишда харидорга харид чеки бермаганлиги, кунлик савдодан тушган жами 25 миллион 595 минг 200 сўм нақд пулни назорат касса машинаси хотирасига киритилмагани аниқланган.
 
Тегишли ҳужжатлари бўлмаган 496 қоп, жами 67 миллион 38 минг сўмлик Қозоғистон Республикасида ишлаб чиқарилган ун маҳсулотлари эса далилий ашё сифатида вақтинчалик олиб қўйилган.

Давлат солиқ қўмитаси ушбу йўналишдаги назорат тадбирлари давом эттирилишини маълум қилмоқда. 
loading...
Всего комментариев: 0
avatar