Главная » 2017 » Сентябрь » 15

Лариса Москалёва оиласида оғир жудолик...


  • Ies_92uz
  • 15 Сен 2017(09:23)
  • 920
  • 0

Москалёва АҚШда бўлган бир пайтда Тошкентдан мудҳиш хабар эшитган.

 

Ўзбекистонлик таниқли хонанда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони соҳибаси Лариса Москалёва оиласи оғир жудоликка юз тутди. Бу ҳақда хонанда ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар қолдирган.
 
Хонанданинг хабар беришича, у АҚШда бўлган ва “Ирма” тўфонидан жон сақлаётган бир пайтда Тошкентда онаси вафот этгани ҳақида хабар топган. 10 сентябрь куни Ларисанинг онасини кўмиш маросими ўтказилган.
 
Бундан ташқари, Москалёва 10 сентябрь куни онаси 77 ёшни қаршилаганини ва яқинларидан онаси ҳаққига дуо қилишларини сўраган.
 
Маълумот учун, Лариса Москалёванинг онаси ўз ҳаётини Тошкент шаҳри ривожига бағишлаган, 1966 йилда содир бўлган зилзила оқибатларини бартараф этиш ишларида иштирок этган.

Таҳририятимиз номидан хонанда Лариса Москалёвага ва унинг оила аъзоларига таъзия билдирамиз.

Всего комментариев: 0
avatar