Главная » 2016 » Август » 19

Леонардо Ди Каприо фирибгарликда айбланмоқда


  • Pro_eXclusive
  • 19 Авг 2016(13:26)
  • 354
  • 0
Голливуд актёрининг хайрия фонди Малайзиянинг 1MDB жамғармасидаги пулларни ўзлаштиришда айбланмоқда. Актёр Леонардо Ди Каприонинг хайрия жамғармаси тахминан 3 миллиард доллар пулни фирибгарлик йўли билан ўзлаштиришда гумон қилинмоқда. АҚШ Адлия вазирлиги мамлакат округ судига Голливуд актёрининг фонд орқали пул маблағларини ўзлаштиргани устидан шикоят қилди. Ди Каприо жамғармаси ҳисобига деярли 3 миллиард доллар пул Малайзиянинг 1MDB давлат фондидан ўтказилган. Актёр Малайзия жамғармасининг пулларини ўзлаштирган одамлар билан алоқадорликда гумон қилинмоқда. Адлия вазирлигининг баённомасида молиячи Жу Лоу 1MDB фондининг 1 миллиард доллар маблағини ўзлаштиргани ҳақида маълумот келтирилган. 2013 йилда Лоу Ди Каприонинг туғилган куни муносабати билан ташкил этилган кечага ташриф буюрган ва актёр жамғармасига бир неча миллион доллар хайрия қилган, дейилади хабарда. АҚШ Адлия вазирлиги жамғарма фаолиятини текширишни ва хайрияга қанча маблағ сарфланишини тафтиш қилишни талаб қилмоқда. 1MDB жамғармаси 2009 йилда ташкил этилган. У Малайзиядаги инфротузилма лойиҳаларини молиялаштириш учун мўлжалланган. 2015 йилда жамғарма маблағлари орасидан 3.5 миллиард АҚШ доллари ўғирланди, ҳолбуки унинг ўзида 11 миллиард АҚШ доллар қарз бор эди.

Теги:

Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar