Главная » 2016 » Январь » 17

Леонардо Ди Каприо кинода Путинни жонлантиришга иштиёқмандлиги ҳақида айтди


  • Admin
  • 17 Янв 2016(20:43)
  • 359
  • 0

Голливуд актёри Леонардо Ди Каприо Германиядаги Welt am Sonntag нашрига берган интервьюсида Россия президенти Владимир Путиннинг ролини ўйнашга тайёрлигини маълумқилган.

"Путинни кинода жонлантириш жудаям, жудаям, жудаям қизиқ бўларди. Мен унинг ролини ўйнашга бажонидил рози бўламан", дейди актёр.

У бир неча йил муқаддам Путин билан Санкт-Петербургда Сибир йўлбарслари муҳофазаси бўйича форум доирасида учрашганини эслаб ўтган.

"Менинг экология муҳофазаси бўйича жамғармам бу жониворларни сақлаб қолиш учун молиявия кўмак кўрсатган. Ўшанда Путин билан фақат табиатни муҳофаза қилиш мавзусида гаплашганмиз, суҳбатга сиёсатни аралаштирмаганмиз", дейди актёр.

Унинг қўшимча қилишича, Россия тарихи жозибали ҳисобланади.

"Ленинни ҳам жон деб ўйнаган бўлардим. Худди шу каби иштиёқ билан Распутинни ҳам. Мен Россия тарихи кино соҳаси учун ўта кўп нарса бера олади, деб ҳисоблайман", дея фикр билдирган Леонардо ди Каприо.

manba:kun.uz

loading...
Всего комментариев: 0
avatar