Главная » 2016 » Февраль » 3

Леонардо Ди Каприо Владимир Путин образини яратишга розилик билдирди


  • voydodaxek
  • 03 Фев 2016(13:58)
  • 474
  • 0

“Putin” фильми Владимир Путиннинг ҳаёти, президентлик фаолияти ҳақида.

 

АҚШ киносаноатидаги энг омадли актёрлардан бири саналадиган актёр, Голливуд юлдузи Леонардо Ди Каприо Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ролини ўйнашга рози билдирди, дея хабар беради “Rns.online” нашри. Фильм Knights Bridge Entertainment томонидан суратга олинади, картинанинг номи эса “Putin”!

“Леонардо Ди Каприо Путинни гавдалантиришга рози бўлди. Суратга олиш ишлари жорий йилнинг баҳор ойларидан бошланиб Россия, Америка ва Европа мамлакатларида бўлиб ўтади. Фильм катта экранларга 2017 йилнинг баҳорида чиқиши режалаштирилмоқда”, - дея хабар беради “Дождь” телеканали.

Ҳозирча инглизча “Putin” деб номланаётган фильм режаси ҳақидаги маълумотлар кинокомпаниянинг расмий сайтида жойлаштирилган. Шунингдек, фильмдаги сюжетлар ҳали тўлиқ тасдиқланмаган ва уларга қўшимчалар киритилмоқда. Сиёсий триллер жанридаги ушбу фильм Путиннинг ҳаёти, муҳим фактлар, президентлик фаолияти ҳақида.

Теги: Леонардо Ди Каприо Владимир Путин о

Всего комментариев: 0
avatar