Главная » 2017 » Ноябрь » 25

Лионель Месси совринлари бўйича Криштиану Роналду билан тенглашиб олди!Лионель Месси совринлари бўйича Криштиану Роналду билан тенглашиб олд


  • Ies_92uz
  • 25 Ноя 2017(11:11)
  • 1902
  • 0

Мессига “Олтин бутса” совринини жамоадоши Луис Суасер бугун Барселона шаҳрида топширди.

 

Аввал хабар бериб ўтганиздек, бугун 24 ноябрь куни Каталониянинг “Барселона” ва Аргентина терма жамоаси Лионель Мессига тўртинчи марта “Олтин бутса” соврини топширилди.
 
Футболчининг тўртинчи маротаба ушбу совринга эга бўлиши шу йилнинг май ойида аниқ бўлган эди, лекин соврин фақат бугун ўз эгасига топширилди.
 
Соврин топшириш маросими Барселона шаҳрида бўлиб ўтди. Мессига “Олтин бутса”ни “Барселона” клубидаги жамоадоши Луис Суарес топширди.
 
Маълумот ўрнида, Лионель Месси ўтган мавсум Испания Ла-Лига баҳсларида 34 учрашувда майдонга тушиб, 37 та гол урган ва соврин бўйича ўтказилган сўровномада 74 очко жамғаришга эришди.
 
Иккинчи поғонада “Спортинг” клуби ҳужумчиси Бас Дост эгаллаган, унинг ҳисобида 34 та гол (68 очко).
 
Кучли учликни эса Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг 31 гол ва 62 очко билан якунлаб берди.
 
Бундан олдин Месси Европа чемпионатларининг энг яхши тўпурари совринини 2010, 2012 ва 2013 йиллари қўлга киритган.
 
Эндиликда Месси ушбу совринлар бўйича асосий рақобатчиси Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду билан тенглашиб олди. 

Акмалхон Эшонхонов

 

Теглар:Лионель Месси Криштиану Роналду Олтин бутса 

Всего комментариев: 0
avatar