Главная » 2015 » Февраль » 26

Lola badaniga chizdirgan "Tattoo"ni qanday izohlaydi?


  • Admin
  • 26 Фев 2015(17:10)
  • 1408
  • 0

Лола кутилмаган янгиликни синаб кўришдан қўрқмайди. У одамларни ҳайратга солишни биладиганлар тоифасидан. Фақат замонавий рақсга тушишни билади деб турган маҳалингиз, миллий либосда Тамарахонумдек жилоланиб, рақсга тушишни ҳам уддалайди (унинг сўнгги яккахон концертини эсланг!).

Райҳоннинг концертида кутилмаганда саҳнада пайдо бўлди-ю, оммани лол қолдирди. У ўта замонавий либосда ва баданига чиздирилган нақшли ёзув билан ижтимоий тармоқларда катта муҳокама сабабчисига айланди. Ахир, бу шоу-бизнес! Бу шоу орқали ҳайратлантириш демак! Қисқа савол-жавоб сизни қизиқтирган ноаниқликларга ойдинлик киртишига умид қиламиз.

-Лола, ҳар доим мусиқий чиқишларингизда нималардир ўйлаб топасиз. Бу гал ҳам шундай бўлди...

-Мен ниманидир ўйлаб топмайман. Эпотаж бўлиш хаёлимда ҳам йўқ. Қўшиқ кайфияти, ҳолатига қараб, образда бўлишни саҳна талаб этади. Ўйлайманки, янги имижим томошабинларга ёқди. Ёқмаган бўлса, бунга ҳам қаршилигим йўқ. Ахир, ҳамманинг кўнглини бирдек ололмайсан!?

-Райҳоннинг янги концерти ҳақида янги фикрларингиз?

-Авваламбор, Райҳонни чин дилдан табриклайман. Унинг узоқ кутилган концерти мухлисларининг соғинчига муносиб туҳфа бўлди. Ниҳоят,  эгизакларининг юзини кўришди. У бугун саҳнада бахтли аёл, бахтли она сифатида гавдаланди! Райҳон жуда меҳнатсевар хонанда.  Хамма нарсага ўз интилиши, заҳматлари эвазига эришган. У кучли аёл. Мухлисларини ҳар доим ранг-баранг шоу билан хурсанд қилади. Бу гал ҳам шундай бўлди. Саҳнада ортида ҳам, залда ҳам томоша қилдим. Эффектно!

-Шоудан нима ўргандингиз?

-Мен шоуни анализ қилмадим.  Шунчаки маданий ҳордиқ олдим!

-“Кўникмадим” – биринчи куйланишиданоқ тилларга тушди. Райҳон ва Лола – илк дуэтдош бўлгани омма учун ажойиб янгилик бўлди. Дуэт эса ҳақиқатан шов-шувли! Қўшиқ муаллифи Райҳонми?

-Уни “Беном” йигитлари билан бирга ёздик. Бироқ, қўшиқ мукаммал бўлиши учун ўз “ярми”ни кутди. Райҳонсиз бу қўшиққа, “Кўникмадим”га омма кўникмас эди! 27-феврал куни барча радиотўлқинлардан премьера қиламиз. Кейинроқ клип суратга оламиз!

-Концертдаги кўринишингизни “жуда очиқ либосдаги Лола” дея танқид қилишаётганидан хабарингиз бўлса керак. Сизнинг фикрингиз?

- Дидимга мос тарзда кийиндим. Ўзимга ярашмаган ишни қилмадим деб ўйлайман! Танқидлар ҳар доим бўлган. Демак, ҳеч кимни бефарқ қолдирмабди! Билдирилаётган ҳар бир фикрни ҳурмат қиламан.

-Баданингизга чиздирилган “tattoo”-чи? (Ҳар ҳолда, омма шундай деб ўйлаяпти!)    

-Татуировкага жуда ўхшайди-я?! Йўқ, бу бадан терисига бир умрга туширилган ёзув эмас. Ўчиб кетадиган бўёқ билан чизилган. Умуман олганда, қандай кийиниш ва нима қилишимдан қатъий назар, виждонимга хилоф иш қилмайман. Стреотип бўйича яшамайман! Мен буни тарғиб қилмоқчи эмасман. Ҳар ким ўзига ёққан ва маъқул келган ишни қилади. Айтишади-ку, бировни муҳокама қилма ва сени ҳам муҳокама қилишмайди. Шу фикрга амал қиламан!

-Омадингизни берсин!

-Раҳмат.

Ж.ҲАМРОЕВ

 

Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar