Главная » 2017 » Май » 5

Лола Instagram`даги кузатувчиларини кўп миллатли, катта оиласи билан таништирди


  • Mirkarimoff
  • 05 Май 2017(22:04)
  • 1052
  • 0

Хонанда Лола ўзининг Instagram`даги мухлисларини оила аъзолари билан таништириб бормоқда. У мухлислар талабига биноан синглиси Асалнинг тўйидан сўнг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига оилавий суратларини кўпроқ жойлаштирмоқда. Хусусан, хонанда отаси, онаси, сингиллари Анора, Асал ва укаси Рустам ҳамда унинг рафиқаси ва фарзандларининг суратларини мухлисларига кўрсатди, улар ҳақида мухлисларини қизиқтирган саволларига жавоб берди.

“Менинг энг яқиним ва дунёдаги энг яхши ука севимли рафиқаси ҳамда фарзандлари билан. Уларни жонимдан ортиқ кўраман. Укамнинг рафиқаси малайзиялик. Ақлли ва чиройли қиз”,—деб изоҳлади Лола укасининг оиласи акс этган сурати.

“Оила аъзоларим билан сизни таништиришда давом этаман. Ўйлаб қарасам, кўпчилик менинг оилам қай даражада катта ва кўп миллатли эканлигини тасаввур ҳам қилмаган экан. Агар сизга қизиқ бўлса, мен саҳифамга кўпроқ оилавий суратларимни жойлаштираман. Суратда синглим Анора турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан. У нафақат менинг туғишган синглим, балки менинг дўстим, виждоним, энг яқин ва қадрли инсоним ҳамдир! Яхши кўраман! Шундай муҳим кунда биз билан бирга бўла олмадингиз, аммо қалбан биз ҳамиша биргамиз!”,—деб ёзади Лола синглиси Аноранинг суратини изоҳлаб.

Всего комментариев: 0
avatar