Главная » 2016 » Февраль » 13

ЛОЛА ЯНГИ КЕЛИН ПАЙТИДА ҚЎЛЛАГАН ҲИЙЛАЛАРИНИ ЭСЛАДИ


  • News
  • 13 Фев 2016(21:21)
  • 602
  • 0
Хонанда Лола «Суғдиёна» газетасига берган интервьюсида, турмушга чиққанидан кейинги дастлабки даврда синглиси ва яқин дугонаси унга қандай ёрдам кўрсатгани ҳақида сўзлаб берди.

«Катта ҳовлига келин бўлганман. Супур-сидир, уй ишлари — ҳаммасига улгуришим қийин эди. Уйдагилар кетишгач, дугонам Наргиза билан синглим Анора ёрдамга келарди», — деди хонанда.

«Кечгача кўча, ҳовлини супурардик, кир ювардик, ойна артардик, овқат пиширардик. Кейин ҳеч ким келмасидан улар ортга қайтишарди. Ҳозир кулиб эслаяпмизу, лекин дугонам ва синглим бўлмаганида, билмадим, нима қилардим», — деди Лола.

«Суғдиёна» мухбирининг: «Уддабурон келин бўлган экансиз-да. Бу ҳийлангизни ҳеч ким сезмаганми?», — деган саволига, Лола кулиб шундай жавоб берди: «Биринчи марта сизга айтяпман».

Маълумот учун, Лола 2005 йили турмушга чиққан, 2011 йилда ажрашган. Унинг собиқ турмуш ўртоғи Шоҳрух шу йилнинг 16 январь куни уйланган эди.

Хонанда сўнгги интервьюларидан бирида: «Ўз қалбим соҳиби билан оила қурганимда, бундан собиқ эрим ҳам мамнун бўлади, деган фикрдаман», —деганди.
Всего комментариев: 0
avatar