Главная » 2017 » Сентябрь » 2

Лола Йўлдошева фарзандларининг таълимини Россиядаги мактабга кўчирди


  • Ies_92uz
  • 02 Сен 2017(16:28)
  • 245
  • 0

Ижоддан танаффус қилган Лола ўзи билан фарзандларини ҳам Россияга олиб кетгани ҳақида маълумотлар бор.

 

Аввалроқ, “Ниҳол” мукофоти совриндори Лола Йўлдошева маълум муддат Россияга кўчиб ўтгани, Москва шаҳрида истиқомат қилаётгани ва шахсий ҳаётини қуриш истагида экани ҳақида хабар берган эдик. Лола янги оила қуриш истагида эканини яширмаяпти, аммо турмуш ўртоғи ким бўлиши ҳозирча номаълум.
 
Ижоддан танаффус қилган Лола ўзи билан фарзандларини ҳам Россияга олиб кетгани ҳақида маълумотлар бор.
 
Лола Йўлдошева бугун, 1 сентябрь куни ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига ўғли Шоҳдиёр билан тушган суратини жойлаштириб, мактабнинг биринчи куни бошлаганини ёзди. Суратда мактаб формасидаги Шоҳдиёрнинг қўлида гул тутиб тургани акс этган. Лола эса ушбу сурат тагига қуйидагича изоҳ қолдирган.
 
“Мана, ёз ҳам ўтди. Бизнинг янги мактабдаги биринчи кунимиз жуда ҳам ажойиб бўлди. Ҳаммани кузнинг биринчи куни, билимлар куни, Қурбон ҳайити байрами билан табриклайман. Айёмлар доим уйимизни хурсандчилик ва нурга, юракларимизни меҳр ва муҳаббатга тўлдирсин”.
 
Россиядаги мактаблар анъанага кўра навбатдаги ўқув йилиги 1 сентябрдан эшикларини очганини инобатга олсак, Лоланинг фарзандларини ҳам Россияга олиб кетгани билан боғлиқ тахминлар ростдек.  
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда барча умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ҳамда олий ўқув юртларида  таълим жараёнлари 2 сентябрдан бошланади. 

Всего комментариев: 0
avatar