Главная » 2016 » Январь » 18

Лола мухлисларига клипларида “кўтарилаётган муаммолар”га эътибор беришни тавсия қилди


  • Admin
  • 18 Янв 2016(23:47)
  • 344
  • 0

Хонанда Лола Йўлдошева “Даракчи” нашрига берган интервьюда 2015 йили бошига тушган муаммоларни ёдга олди.

“Ўтган йилни мен ўзим учун мактаб деб қабул қилдим, - деди у. – У мени қайта тарбиялади, иродамни мустаҳкамлаб, руҳан тушкунликка тушмасликка ўргатди”.

Журналистнинг омма эътиборидаги инсонларнинг феъл-атвори ҳақидаги саволларига жавоб бераркан, Лола шундай деди:
“Менимча, ҳар бир инсоннинг ўз диди, ўйлари ва ақли бўлиши керак. Бундан ташқари, инсонни кийим эмас, унинг қалби безаб туради деган фалсафага таянаман”.
“Мухлислар ижодимга, клипларимда кўтарилаётган муаммоларга эътиборлироқ бўлишларини сўраган бўлардим”, - хулоса қилди хонанда.

Всего комментариев: 0
avatar