Главная » 2015 » Ноябрь » 27

Лола танқидчиларига жавоб берди


  • News
  • 27 Ноя 2015(21:36)
  • 711
  • 1
Узоқ пайтдан бери турли даражада танқид остига олиб келинаётган ўзбекистонлик хонанда Лола Йўлдошева ниҳоят бу танқидларга жавоб берди.

Эслатиб ўтамиз, унга нисбатан ёғдирилган кўплаб танқидлар, шунингдек, бошқа айрим сабабларга кўра Лола “Ўзбекнаво” томонидан лицензиядан маҳрум қилинган эди.

Айни пайтда Лола хонандалик фаолияти билан шуғуллана олмаяпти, лекин ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларида жойлаштирадиган суратлари мухлисларнинг эътирозига сабаб бўлмоқда.

Instagram тармоғида адрасдан тикилган бели очиқ либосда тушган расмини жойлаган хонандадан айрим мухлислар воз кечиб юборганларини шу расм остида қолдирилган изоҳларда таъкидлашди. Шунда қўшиқчи уларга жавоб беришга қарор қилди.

“Майли, мени бошқа одамга айлантириб севишганидан кўра ким эканлигим учун нафратланишсин”, - деб ёзди у.
Кейинги шарҳларидан бирида у мухлисларига мурожаат қилди:
“Азизларим, чин дилдан барчангизга эзгулик тилаб қоламан. Ўз ғайратингизни салбий нарсаларга ишлатмасликка ҳаракат қилинг, уни бошқа йўналишга буриб юборинг, сизга тушунарсиз ёки сизга ўхшамайдиган одамни танқид қилмасликка уриниб кўринг... Ёруғлик ва муҳаббат сиздан таралиб туринг ва бундан юз баробар муҳаббат олинг”.

Kun.uz изоҳи: Лола Йўлдошева айни шундай очиқ-сочиқ кийингани ва ножоиз хатти-ҳаракатлари сабабли лицензиясидан маҳрум бўлган эди. Афтидан, унинг учун лиценция - фақатгина катта саҳналар, радио ва телевидение орқали чиқиш қилишда зарур оддийгина ҳужжат. Янги қўшиқ ва клипларини эса интернет, кафе-ресторанларда премьера қилса ҳам бўлаверади, энг муҳими, унинг учун асосий даромад манбаи ҳисобланган тўй ва тантаналарда қатнашаяпти, катта тўйхоналарнинг эшиклари ёпилгани йўқ.
Всего комментариев: 1
avatar
1 dostonjon • 14:01, 30 Ноя 2015
OMAD
avatar