Главная » 2016 » Январь » 17

Лоланинг собиқ турмуш ўртоғи уйланди


  • Admin
  • 17 Янв 2016(20:39)
  • 773
  • 0

Шоҳрух ва Лола 2005 йил турмуш қуришган эди. Бундан бир ой аввал Лола турмуш ўртоғи билан ажрашганини тан олди.

 

“Ниҳол” мукофоти совриндори хонанда Лола Йўдошеванинг собиқ турмуш ўртоғи Шоҳрух уйланди. “Qalampir.uz”нинг жамоатчи мухбирлари берган хабарларга қараганда, тўй 16 январь куни Тошкентдаги Яккасарой ресторанида бўлиб ўтган. Куёв ва келиннинг тўйда туширилган фотосуратлари эса ижтимоий тармоқларда яшин тезлигида тарқалди. 

Шу бугунга қадар Лола Йўлдошева турмуш ўртоғи билан ажрашганини яшириб келарди. Хонанда бундан бир ой аввал “Redpen” нашрига берган интервьюсида турмуш ўртоғи билан икки йил бурун ажрашганини тан олди.



Эслатиб ўтамиз, Шоҳрух ва Лола 2005 йилда турмуш қуришган эди. Ўшанда уларнинг тўй оқшоми, Лоланинг келинлик либосидан тортиб, шоҳона оқ тулпори ва тўй учун келтирилган капалак узоқ вақт муҳокама қилинган эди. Рўзғор, уй юмушлари, оилавий икир-чикирлар сабаб санъатдан бироз узоқлашган хонанда 2011 йилдан тинимсиз ижодни бошлаган эди. Дарвоқе, уларнинг бир ўғил ва бир қиз фарзанди бор.

 

 
 

 

Всего комментариев: 0
avatar