Главная » 2017 » Июнь » 4

Лондонда бир қатор терактлар содир этилди


  • Ies_92uz
  • 04 Июн 2017(10:12)
  • 380
  • 0

Одамларни босиб кетган автомобиль ичидан 3 нафар қуролланган одам чиқиб келган, икки нафарини полиция отиб ўлдирган, бир нафари қочишга улгурган.

 

Англия пойтахти Лондонда бугун, 4 июнга ўтар кечаси бир қатор терактлар содир этилди. Маълум бўлишича, Лондон кўпригида микроавтубос ҳайдовчиси пиёдаларни босиб кетган. Сўнгра яқин орада жойлашган Боро бозорида совуқ қуролдан фойдаланган ҳолда одамларга ҳужум қилинган.

Айрим маълумотларга кўра, одамларни босиб кетган автомобиль ичидан 3 нафар қуролланган одам чиқиб келган, икки нафарини полиция отиб ўлдирган, бир нафари қочишга улгурган.

Шунингдек, Лондон полицияси Воксхоллдаги воқеа ҳақида хабар берди. Темза дарёсининг ўнг қирғоғида, сайёҳлар орасида машҳур бўлган Вестминстердан жануб томонда жойлашган мазкур жойда ҳам шундай хунрезлик амалга оширилган. Лекин бу теракт деб ҳисобланмаган.

Олинган маълумотларга кўра, терактлар оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 30 нафарга яқин одам жароҳат олган.

Буюк Британия Бош вазири Тереза Мэй вазиятдан хабардор бўлиб, ҳар бир ахборот унга етказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввал ҳам Буюк Британияда иккита теракт содир этилганди. 22 март куни Лондондаги парламент биноси яқинидаги Вестминстер кўпригида 52 ёшли террорчи Ҳолид Масъуд машинасида одамларни босиб кетганди. Бу ҳужум оқибатида 5 киши ҳалок бўлган, 50 га яқин киши жароҳат олган эди. Террорчи отиб ташланганди.

23 май куни эса Манчестердаги стадионда концерт вақтида 22 ёшли худкуш Салмон Обиди ўзини портлатган. Оқибатда 23 киши, асосан болалар ва ўсмирлар ҳалок бўлган.

Всего комментариев: 0
avatar